Измирда анъанавий китоб кўргазмаси бўлиб ўтади
14 апрель куни Измир шаҳрида 23 ҳалқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтади. Мазкур тадбир доирасида қарийб 120 та турли маданий чиқишлар режалаштирилган бўлиб, Ирландия, Италия ва Грециялик машҳур ёзувчилар ҳамда журналист, шоир, олим ва адабиётшуносларнинг китобхонлар билан бевосита мулоқот қилиши ва учрашиши кўзда тутилган. Кўргазма 22 апрелга қадар давом этади.



