АҚШ да мусулмонларни ҳақорат қилган супермаркет ходимаси ишдан ҳайдалди
Мичиган штати Дирборн шаҳрида яшовчи Банин Ал-Мусави дугонаси билан харид қилиш масадида Wallmart савдо марказига боришди. Дўконининг кийиниш хонасига кирган икки дугонани у ерда ишловчи ходима қўпол тарзда хонани зудлик билан бўшатишларини талаб қилди.
Бечора харидор аёллар бошига ёғилаётган диний ва ирқий ҳақоратлардан карахт бўлиб қолишди. Дўкон қўриқчиси оғзи шалоқ ходимани тинчлантирган бўлсада, Банин хоним маъмурият ҳатти ҳаракатидан қониқмай бўлиб ўтган воқеа акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Ижтимоий босим остида қолган Wallmart маъмурияти ходимасининг ҳатти ҳаракатлари ножўя эканлигини тан олиб, уни ишдан бўшатди.



