БАА лик талабалар бахтли бўлишни ўрганишади
Яқин кунларда Абу-Даби университетида барча талабалар тинглаши шарт бўлган бахт дарслари жорий этилади. Мазкур ташаббусдан кўзланаётган асосий мақсад, ёш авлоднинг ижобий хусусиятларини юзага чиқаришга кўмаклашиш ва салоҳиятини кўрсатишга ундашдир. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда БАА да бахт вазирлиги ташкил этилган. Ҳозирги кунда ушбу мамлакат ҳалқаро бахт жадвалида бешинчи ўринда жойлашган.



