Мусулмонларни ўлдирган Мянма ҳарбийлари қамалди
Мянманинг Арақан вилоятида 10 нафар роҳинжа мусулмонларини ўлдирганликда айбланган 7 та ҳарбий жиноятчи 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Аниқланишича, қотиллар Мянма армиясининг аскарлари бўлиб, улар роҳинжалар яшайдиган Инн Дин қишлоғидаги бегуноҳ ва қуролсиз 10 нафар мусулмонни ўлдиришган. Маҳаллий аҳоли ва ҳарбий қўмондонлик уюштирган тергов-суриштирув ишлари шуни кўрсатдики, террорчилар дея гумонланган оммавий қирғин қурбонлари аслида оддий деҳқонлар бўлган экан.



