АҚШ Асадни пул билан таъминлайдиган Россия банкига санкциялар қўллади

«Российская финансовая корпорация» (РФК) банки АҚШ санкцияларига учради, Сурия ва Россия ўртасида асосий пул ўтказмалари шу банк орқали амалга оширилар эди.
Бу ҳақида жума, 12 апрел куни The Bell нашри манбаларга таяниб хабар беради.

«АҚШ Молия вазирлиги РФКнинг жазо рўйхатига тушишини унинг «Рособоронбанк»ка тегишли экани билан изоҳлади. «Рособоронбанк» сўнгги ўн йилликда Сурияга миллард доллар қийматдаги қурол-яроғ етказиб берган, шунингдек, мамлакат ҳукуматига моддий, молиявий ва технологик ёрдам кўрсатган», деб ёзади The Bell.
Сурия билан асосан РФК ишлаган, бошқа кредит ташкилотлари маълум эмас, деди портал суҳбатдошларидан бири.
Сурия ва Россия орасида тўловларни амалга оширган Темпбанкка ҳам ўтган йили АҚШ санкциялар қўллаганди. Уни SWIFT тизимидан узиб қўйишди, 2017 йилнинг кузидан эса МБ банкнинг лицензиясини олиб қўйди. Жанубий Осетия республика банки ҳамкорлигида Дамашқ билан «халқаро ҳисоб-китобларнинг шаффоф тизими»ни яратмоқчи бўлган Рус халқаро банки Сурия туфайли жабр кўрганлардан иккинчиси бўлди. Лекин бундан аввалроқ Россия Банки ушбу кредит ташкилотини «юқори рискли кредитлаш» учун лицензиясидан маҳрум этган эди.
РФКнинг асосий мижозлари «Ростех» давлат корпорациясининг контрагентлари бўлиб, улар қаторида «Рособоронэкспорт» ҳам бор. У активлари миқдори бўйича Россия банк тизимида 186-ўринни эгаллайди (март ойининг бошида 14,4 миллиард рубль) .Yenicag.Ru

back to top