Имомни калтаклаб, маъжусийлар қасамини ичишга мажбурлашди
Ҳиндистонда тажовозкор ҳиндуистлар имомни калтаклашди, энди уларни полиция қидирмоқда. Имом Афтар Аълам автобусда уйига қайтаётган эди, ёнига иккита дарғазаб эркак яқинлашди.
Улар имомнинг соқолидан чангаллаб олиб, ҳиндумисан деб сўрашди. Имом Ҳиндистонда яшайман деб жавоб берди, аммо жавоб эркакларни баттар ғазаблантирди ва улар мусулмон диний раҳнамони ҳиндуистларнинг илоҳини олқишловчи калимани айтишга мажбурлади, деб хабар беради IslamNews сайти Times of India нашрига таяниб.
Тажовузкор ҳиндустлар имомнинг юзига бир неча марта мушт тушириб, автобусдан тушиб кетган. Имом полицияга мурожаат қилди, жиноий иш очилди. Таъкидлаш лозим, сўнгги йилларда Ҳиндистонда ҳукмрон Бхаратия Жаната партиясининг риёкор томошабинлиги остида радикал ҳиндуистларнинг мусулмонларга нисбатан тажовузлари кўпайган.



