Чикагода Американинг илк ҳалол таомлар фестивали бошланди

13-15 апрел кунлари Иллинойс штати пойтахти Чикаго шаҳрининг кўл бўйидаги Navy Pier сайлгоҳида Американинг илк ҳалол таомлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Eater Chicago нашрига кўра, 20 минг киши иштирок этиши мўлжалланган тадбирда меҳмонлар ҳалол таомлардан татиб кўриш имкониятига эга.
Мусулмон моделлар, пардоз-андоз усталари, қизиқчилар ва ошпазлар мезбонлик қилаётган фестивалда фақат ҳалол таомлар намойиш қилинмайди балки, меҳмонлар ҳалол пардоз-андоз маҳсулотлари ва бошқа ашёларни ҳам кўриб уларни сотиб олишлари мумкин.
Ташкилотчилар феврал ойида мусулмонлар билан ўтказган суҳбатлар давомида америкалик мусулмонлар турли таомларни истаъмол қилишни хоҳлаши маълум бўлган.
Чикаго Трибюн нашри маълумотига кўра, ҳозир Чикагода 500.000 мусулмон истиқомат қилади.
Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Чикаго бўлими раҳбари Аҳмад Реҳаб сўнгги пайтда Чикагода мусулмонлар сони асосан мигрантлар ҳисобига кўпайганини айтди.
Чикаго Ню Йорк ва Детроитдан кейин мусулмонлар энг кўп яшайдиган АҚШнинг учинчи шаҳрига айланган.
Пю тадқиқот маркази маълумотига кўра, АҚШда мусулмонлар сони 2007 йилдаги 2,5 милликн кишидан 2017 йилга келиб 3 миллион 450 минг кишига етган.
Тадқиқот маркази тахминига кўра, 2040 йилга бориб мусулмонлар АҚШдаги иккинчи йирик дин вакиллари сифатида яҳудийлар ўрнини эгаллайди.
2017 йил АҚШда ишлаб чиқарилган янги озиқ-овқат маҳсулотларининг бир фоиздан кам қисми “ҳалол” белгисига эга.
Mintel Global янги маҳсулотлар маълумотномасида эса 42 фоиз озиқ-овқат маҳсулоти “кошер” (таҳр. яҳудийча - ҳалол) белгисига эга.
Бироқ одамлар ҳалол маҳсулотлар ҳақида тобора кўпроқ маълумотга эга бўлиб бораётгани ортидан Америкада “Ҳалол” белгили озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам кўпайиши кутилмоқда.

back to top