Роҳинжа мусулмонлари Мянма ҳукуматига 13 та талаб билан мурожаат этишди

Ўтган йилги ҳарбий тўқнашувлар оқибатида юзлаб роҳинжа мусулмонлар ҳалок бўлган ва юз минглаб одам Бангладешга қочган.

Ўша воқеалардан бери минтақага илк бор Мянма ҳукуматининг ижтимоий ишлар бўйича вазири Вин Мут Ай ташриф буюрди. У маҳаллий аҳоли вакиллари билан мамлакатни тарк этган роҳинжа мусулмонларини ортга қайтиши масаласини муҳокама этган. Суҳбат давомида мусулмон фаоллари роҳинжаларни Мянмага қайтиши учун мамлакат раҳбарияти куйидаги 13 та шартни бажаришни талаб қилишган.

1. Ситва ва Арақандаги изоляцион лагерларининг ёпилиши ҳамда ҳудудда ҳаракатланиш эркинлиги таъминланиши шарт.
2. Арақаннинг шимолий ҳудуларида изоляцион лагерлар очилишига чек қўйиш.
3. Арақанликларни хавфсизлигини таъминлаш учун минтақада халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш.
4. Роҳинжаларни фуқаролигини қайта тиклаш.
5. Роҳинжаларга берилган ноқонуний шахсни тасдиқловчи хужжатларни бекор қилиш.
6. Роҳинжа қочқинларини уйга қайтариш учун БМТ ни жалб қилиш.
7. Роҳинжаларга ўз уйлари ва қишлоқларига қайтиш ҳуқуқини бериш.
8. Мусодара этилган ерларни эгалалрига қайтариш ва етказилган зарарларни қоплаш.
9. Халқаро ОАВ вакиллари ва инсон ҳуқуқларини химоя қилиш гуруҳларига Арақан вилоятига тўсиқсиз киришига изн бериш.
10. Ноҳақ қамалган роҳинжаларни озод этиш ва таъкиб қилинаётган мусулмонларгаўтказилаётган босимни тўхтатиш.
11. Роҳинжаларга давлат идораларида ишлашига рухсат бериш.
12. Дин, эътиқод, таълим олиш, соғликни тиклаш, ҳаракатланиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш эркинликларини таъминилиши.
13. Роҳинжаларга зулм қилган ҳарбий ва аскардарни жавобгарликка тортиш.

Мянма ҳукумати мазкур талабларга ҳали ҳануз жавоб бергани йўқ…

back to top