Бразилия ҳалол туризмни ривожлантиради

Апрель ойининг бошида Сан Паулу шаҳрида Араб-Бразил савдо палатиси томонидан ташкиллаштирилган иқтисодий форум бўлиб ўтди. Анжуманда сўзга чиққан Иордания туризм соҳаси маслаҳатчиси Иброҳим Абу-Халил айтишича, Бразилия ҳалол туризм бўйича дунёда биринчи ўринга эгаллаш учун барча имкониятларга эга.

Бунинг учун мамлакат меҳмонхоналарида жойнамозлар, эркак ва аёллар учун алоҳида сув ҳавзалари ҳамда  ходимларнинг малакасини ошириш талаб этилади. Мисол тариқасида жаноб Абу-Халил Японияни келтириб, у ердаги ҳукумат мутассадилари ҳалол туризм соҳасини ривожланишига катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.  Форум  доирасида бир неча келишув ва шартномалар имзоланди.

back to top