Туркия Афғонистонда мактаб қурди

Туркия мувофиқлаштириш ва хамкорлик ташкилоти Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида янги замонавий мактаб барпо этиш лойиҳасини амалга оширди. Афғонистон таълим вазирлиги тассаруфида бўлган эски омбор биноси 1500 қизлар таҳсил олиши учун мўлжалланган таълим масканига айлантирилди.

Бинонинг расмий очилиш маросимида Афғонистон ижро ҳокимиятининг раҳбари Абдулла Абдулла, таълим вазири Мирвоис Балҳий, Туркиянинг Афғонистондаги элчиси Ўғузхон Эртуғрул, таълим ишлари бщйича маслаҳатчи Атакан Доган ва ўқувчилар иштирок этишди.

back to top