Уммат яна бир раҳнамосини йўқотди
Ҳужжатул-Ислом Қосим Нонутвийнинг авлоди, Ҳакимул-Уммат Ашраф Али Таҳонавийнинг энг сўнги шогирдларидан Ҳазрат Мавлоно Солим Қосимий охиратга сафар қилдилар.
إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
Устозимиз Бутун Ҳинд Мусулмонлари Ҳуқуқ Идораси раҳбари, Вақф Дорул-Улум Девбанд Исломий Университети ректори эдилар.
Бутун ҳаётлари давомида илмга хизмат қилдилар, мусулмонларнинг манфаати учун хизматда бўлдилар.
Ўзларидан кейин дунёнинг барча ерларида юз мингга яқин шогирд ва талабаларини қолдириб охиратга қараб йўл олдилар.
У киши Ҳинд диёрининг илмдаги юлдузи, салафи солиҳийннинг намунаси эдилар.
Аллоҳ таоло у кишини мағфират қилсин, жойларини жаннатдан қилсин, охиратларини обод қилсин, ўрниларини тўлдирсин, у киши қолдирган илмий меъросни фойдали ва манфаатли қилсин.



