Австрия янги ҳукумати боғча ва бошланғич синфларда рўмолни тақиқламоқчи
Австрия Канцлери Себастиан Курз мамлакат мусулмонлари етакчилари билан учрашувда боғча ва бошланғич синфларда рўмол ўраш тақиқланишини қўллаб-қувватлаш фикрида собит эканини айтди.
Канцлер Курз Австрия Ислом дини ташклоти раҳбари Иброҳим Олгун ва ташкилотнинг аёллар масалалари бўйича мутасаддиси Карла Мина Бағажатини 13 апрел куни қабул қилди.
Анадолу ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Иброҳим Олгун Австрия мусулмонлари ҳукумат режаси юзасидан курашни судда қонун доирасида давом этишини чунки рўмол сиёсий масала эмаслигини таъкидлади.
Иброҳим Олгун рўмол ўрашни тақиқлаш юқори синфларга ва олий ўқув юртларига ҳам жорий этилиши мумкинлигидан хавтирда эканини билдирди.
2017 йил октябр ойида ўтказилган сайловлардан кейин ҳокимият тепасига келган Австриянинг ўнг қанот янги коалиция ҳукумати болалар боғчаси ва мактабнинг бошланғич синфига борадиган мусулмон қизларнинг рўмол ўрашини таъқиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Янги коалиция ҳукумати ўз қарорини рўмол ўраш Австрия маданиятига тажовуз дея изоҳламоқда.
Австрия 1912 йилда Ислом динини мамлакатдаги расмий дин сифатида тан олинган. Ҳозир Австрияда 600.000 дан зиёд мусулмонлар яшайди.



