Гонгконг мусулмонлари кўп йил тўхтаб қолган масжид қурилишини тугатмоқчи
Гонгконгнинг мусулмон жамоаси 10 йилдан ортиқ вақтдан бери тўхтаб қолган масжид қурилиши лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш учун 300.000 гонгконг доллари (83.200 АҚШ доллари) миқдорида маблағ тўплади.
Гонгконгнинг Бирлашган мусулмон уюшмаси ғазначиси Надиа Кастро хоним қурилиш учун маблағ секин аммо ишончли тарзда йиғилаётганини маълум қилди.
Уюшма масжид қурилиши учун жорий йилда 10 миллион гонгконг доллари (1,27 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ тўплашни мақсад қилган.
Маҳаллий нашрларга кўра, Гонгконгда 250 -300 минг нафар мусулмон бор. Уларнинг асосий қисмини Покистон, Ҳиндистон ва малайзиялик мусулмонлар ташкил этади. Хитойлик мусулмонлар сони 40 минг киши деб тахмин қилинади.
Ҳозир Гонгконгда бешда доимий ва битта вақтинчалик масжид, шунингдек, ўнлаб мадрасалар фаолият юритиб келмоқда.
Шеунг Шуи ҳудудида янги масжид қуриш лойиҳаси 90-йилларда ишлаб чиқилган. 2006 йилда Бирлашган мусулмонлар уюшмаси ҳукуматдан 9.8 миллион гонгконг долларига (1.24 миллион АҚШ долларига) ер участкаси сотиб олган.
Лойиҳада янги масжидни 2011 йилда ишга тушиши режаланган эди. Бироқ молиявий муаммо сабабли қурилиш тугалланмай қолган.



