Жазоирдаги таъмирланган масжидда намоз ўқилди

Туркия мувофиқлаштириш ва ривожлантириш агентлиги Жазоирдаги Усмонийлар даврига мансуб «Кечиова» масжидини тўлиқ таъмирдан чиқарди.

Қайта тикланган масжидда Жумъа намозини адо этиш учун Жазоирдаги Туркия элчиси Меҳмет Поро, Жазоир дин ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Исо, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва намозхонлар ташриф буюрди. Жумъа намози ўқиб бўлингач, куни кеча Жазоир шимолида содир бўлган авиаҳалоқатнинг 257 қурбонига жаноза намози ўқилди.

back to top