Италиялик мусиқачи Исломни қабул қилди
Италиялик мусиқачи Франческо Пьяни Туркиялик машҳур най созандаси Умар Эрдогдуларнинг ажабтовур ижроси туфайли Исломга кирди.
8 чи халқаро анъанавий мусиқа фестивали доирасида мухлис ва ҳамкасбларини ўз маҳорати билан ҳайратга солган турк созандаси миллий мақом, сўфий куйлар ва диний қасидалар ижро этди.
Ўз соҳасининг устаси бўлган Франческо Пьяни талабалик давриларидаёқ Шарқ мусиқаси шайдосига айланган. У, айниқса, найнинг муножот куйларини ижро этишда ўзига ҳос тароналар таратишидан қаттиқ таъсирланган эди. “Найнинг товуши юрагимни ларзага солиб, қалбимдаги зулматни аритди. Шу тариқа мен Истамбулга келиб, калимаи шаҳодатни айтдим ва мусулмон бўлдим” деди у.



