Туркияда Босния мусулмонлари етакчиси Али Изетбегович ҳақида спектакль қўйилди

İhlas турк ахборот агентлигининг маълум қилишича, Оқсаройдаги маданий тадбирлар доирасида «Али» спектаклининг навбатдаги премьераси бўлиб ўтди. Асар Босния мусулмонлари етакчиси Али Изитбегович ҳаётига бағишланган. Спектакль Туркияда 2017 йилнинг октябридан бери қўйилмоқда, айна ўша вақтда Босния ва ундан ташқарида босниялик мусулмонларининг унутилмас етакчиси вафот этган кун нишонланганди.

Спектаклда Босния ва Герцеговинанинг биринчи ва ягона президенти (1990–1996) Али Изетбеговичнинг болалигидан тортиб умрининг охирги кунигача бўлган воқеалар бадиий ифодаланган. Бу спектакль Югославиядаги уруш пайти амалга оширилган мусулмонлар геноциди мавзуси тилга олинган Туркиядаги биринчи саҳна асари экани билан эътиборга молик. Шунингдек, асарда босниялик давлат арбобининг ақлий салоҳияти ва исломий дунёқараши ҳам очиб берилган.
Постановкада сиёсатчининг инсоний сифатлари, жанговар руҳи, туйғу ва кечинмалари у ёзган мактублар ва асарлар орқали намоён бўлади. Спектаклда 1935 йилдан 2003 йилгача бўлган тарихий воқеаларнинг тўлақонли манзараси ўз ифодасини топган.
Социалистик Югославия даврида Босния ва Герцеговинанинг бўлажак президенти мусулмон диссиденти эди. 1970 йилда Изетбегович «Ислом Декларацияси» номи билан машҳур манифестни эълон қилди, унда Ислом, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳақида фикрларини баён этди. 1983 йил у қамоқхонага ташланди, 1988 йил мамлакатда коммунистик тузум заифлашгач озод этилди. Аммо беш йиллик қамоқ унинг саломатлигига жиддий зарар етказган эди.
Спектаклда Босниядаги уруш пайти Али Изитбеговиянинг кўп давлатлардан ёрдам сўраб ноумид қайтгани ва фақат Туркия унга ёрдам қўлини чўзгани ҳақидаги эпизод турк томошабинлари томонидан олқишлар билан қарши олинди.
Пьеса ёш турк ёзувичси ва драматурги Элчин Гурлер томонидан ёзилган, у Nova Oyun Yapim компанияси арт-директори вазифасида ишлайди. Спектаклнинг постановкачи режиссёри Ҳидоят Эрдинч, у давлат театрларидаги кўплаб спектакллари билан омма орасида шуҳрат қозонган.
Театр танқидчилари актёрлар ижросидаги динамикани, айниқса, ёдда қолган ёрқин рақс саҳналарини, саҳна безаклари ва нур ўйинларини алоҳида эътироф этдилар. Спектаклнинг хореографи – Мурат Турхин, саҳна безаклари ва либослар бўйича рассом – Сибел Томач.
Ролларни Туркиянинг таниқли театр актёрлари Четин Қоя, Филиз Қилич, Али Ўғуз Шенол, Ўзге Сивирқоя, Ўзгур Айгун, Эмре Авшар, Жан Байкан, Бурак Чевик, Ромина Булданлиўғли, Эмрежон Юва ва бошқалар ижро этишган.
Али Изитбегович Босниялик мусулмонлар хотирасида буюк етакчи ва Босния халқининг отаси бўлиб қолади. Унинг қарашлари «Шарқ ва Ғарб орасидаги Ислом» китобида тўлиқ аксини топган. Китобда Босниянинг исломий маданияти ўзида Ғарбий Европа қадриятларини ҳам жамлагани очиб берилган.

back to top