Покистон: “Макка” масжидини портлатганликда айбланганлар 11 йилда оқланди
Покистоннинг Миллий тергов агентлиги (МТА) суди Ҳайдаробод шаҳридаги “Макка” номли масжидда портлаш содир этганликда гумонланган шахсларни айбсиз деб топди.
Суд ўз қарорини МТА томонидан айбланувчиларга қарши тақдим этилган далиллар етарли бўлмагани билан изоҳлади.
2007 йил 17 май куни Ҳайдаробод шаҳридаги “Макка” масжидида амалга оширилган портлаш оқибатида саккиз киши ўлган, 58 одам тан жароҳати олган.
Покистондаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужумни ўнг қанот террорчилари амалга оширгани тахмин қилинган.
МТА мазкур террор ҳужуми юзасидан олиб борилган тергов ишини 2011 йилда Марказий тергов бюросидан қабул қилиб олган.
Ўша пайтда портлаш содир этганликда гумонланиб 11 киши қўлга олинган эди.



