“Макка” масжидини портлатганликда гумонланган шахсларни оқлаган суд ҳаками истеъфога чиқди
Покистон Миллий тергов агентлиги (МТА) судининг махсус ҳаками Равиндер Редди 16 апрел кунги маҳкамада 11 йил олдин Ҳайдаробод шаҳридаги “Макка” номли масжидда портлаш содир этганликда гумонланган шахслар устидан “айбсиз” деб ҳукм чиқарганидан бир неча соат ўтиб лавозимидан истеъфога чиқди.
Ҳакамнинг ҳеч ким учун кутилмаган қарори шов-шув ва миш-мишларга сабаб бўлди.
Адлия тизимидаги манбаларга таяниб ахборот агентликларининг билдиришича, жорий йил июн ойида пенсияга чиқиши кутилаётган ҳакам Равиндер Редди ўз қарорини “шахсий сабабларга кўра” деб изоҳлаган ва 15 кунлик таътилга чиққан.
Айрим адвокатдар ижтимоий тармоқлар орқали бу коррупция билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни илгари сурган. Бироқ Олий суддаги манбалар бундай иддаоларни инкор қилган.
2007 йил 17 май куни Ҳайдаробод шаҳридаги “Макка” масжидида амалга оширилган портлаш оқибатида саккиз киши ўлган, 58 одам тан жароҳати олган.
МТА мазкур террор ҳужуми юзасидан олиб борилган тергов ишини 2011 йилда Марказий тергов бюросидан қабул қилиб олган.
Покистондаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужумни ўнг қанот террорчилари амалга оширгани тахмин қилинган.



