Эрдўғон: Ғарб террор ташкилотлар орқали Исломни ёмонотлиқ қилишга уринмоқда
Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон, дунё мамлакатларида озчиликни ташкил этган мусулмонларнинг Истанбул шаҳрида 16 апрел куни бошланган саммитида, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг мусулмонлар мунтазам ҳужумларга учраб келаётганини айтди.
Эрдўғон ИШИД ва Боко ҳарам каби гуруҳлар Ислом дини обрўсига путур етказаётганини таъкидлади.
Туркия президенти Ғарб давлатлари террорчи ташкилотлар орқали Ислом динини дунёга ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга уринаётганини қўшимча қилди.
Ражаб Тоййип Эрдўғон Ғарб давлатларини айрим мамлакатларда озчиликни ташкил этган мусулмонларга нисбатан этник тозалашлар амалга оширилаётганига кўз юмаётганликда айблади.



