Ғазодаги шифохоналарга «Солидарность» фонди ёрдамлари етказилди
Ўтган дам олиш кунлари Ғазо секторига Россиянинг “Солидарность” фонди томонидан дори-дармонлар етказиб берилди.
Тинч намойишлар чоғи яраланган фаластинликлар учун 10 минг доллар миқдорида ёрдам маблағи жамғарилди, деб хабар беради фонд сайти.
“Сизнинг ёрдамингиз туфайли Ғазо шифохоналарига боғлаш ва тикиш материаллари, оғриқсизлантирувчи ҳамда бошқа дори воситалари етказиб берилди, жабрланганлар ҳозир буларга жуда муҳтож”, дейилади “Солидарность” эълон қилган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан бери Ғазода чегара девори ёнида тинч намойишлар бўлиб ўтмоқда. Минглаб фаластинликлар уйларига, она ватанига қайтиш истагини билдириш учун бу ерга келяпти.








