Малдив ҳарбийлари Қуръон мусобақаси уюштирди
Малдив миллий мудофаа кучлари марказий қўмондонлиги Маамендхо оролида Қуръон тиловати бўйича мусобақа уюштирди.
Мудофаа кучлари матбуот вакилига асосланиб Раажже нашрининг хабар беришича, мусобақа Маамендхонинг ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида бўлган.
12 – 16 апрел кунлари давом этган Қуръони мусобақасида ҳарбийларнинг мактабда ўқийдиган 34 нафар фарзандлари қатнашган.
Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган ўқувчига ғолиблик ёрлиғини Марказий қўмондонлик раҳбари ўринбосари майор Омонулло Аҳмад Рашид топширган.



