Маҳбуслар куни: Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик сақланмоқда

Фаластинликлар Исроил қамоқхоналарида тутқунликка маҳкум этилган ҳамюртларига бирдамлик тимсоли ўлароқ “Маҳбуслар куни”ни хотирламоқда.

Aljazeera ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир Исроил қамоқхоналарида 6.500 нафар фаластинлик, жумладан, 350 нафар бола ва 60 нафар аёл сақланмоқда.
400 нафардан зиёд фаластинлик “маъмурий ҳибс” чораси дея, ҳеч бир айблов ва судловсиз тутқунликда ушлаб турилибди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар маълумотига кўра, Исроил қамоқхоналаридаги 1800 нафар фаластинлик маҳбус тиббий ёрдамга муҳтож. Улардан 700 нафари жиддий ва сурункали ҳасталикка чалинган.
Нашрга кўра, Исроил ҳарбийлари 1967 йилда Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ва Ғазо Секторига ҳужум бошлаганидан бери 800.000дан ортиқ фаластинлик қамоққа ташланган.

back to top