Бангладеш экстремизмга қарши курашда Саудия қўллашига умид қилмоқда

Бангладеш ҳукумати мамлакатда кенг тарқалган радикал Исломга қарши кураш доирасида юзлаб янги масжид ва исломий марказлар қуришни режалаган.

Интернэшнал нашрига кўра, қиймати $ 1 миллиард доллар экани айтилаётган лойиҳани амалга оширишда Бангладеш ҳукумати Саудия Арабистони ёрдам беришига умид қилмоқда.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш доирасида Саудияни “мўътадил Ислом” йўлига қайтаришни эълон қилган.
Бангладешнинг Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар жумладан Малайзия билан шу кунгача бўлган ҳамкорлиги диний соҳадаги ташаббуслардан кўра, кўпроқ эктремизмга қарши биргаликда курашиш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларини ўз ичига олган.
Саудиялик уламолар анча вақтдан бери сиёсий зўравонлик, экстремизмни қораловчи фатволар чиқариб, жиҳодчиларни ҳақиқий Ислом йўлидан адашганликда айблаб келмоқда.
Интернэшнал нашри Бангладеш ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий танг вазиятни ўнгламас экан қуруқ гап билан муаммолар ҳал бўлишига шубҳа билдирган.

back to top