Нега Португалияда исломофобия илдиз отмади?

Буюк Британиянида чоп этиладиган The Independent газетасининг журналисти Роберт Фиск Португалиядаги Ислом тарихи билан танишиш жараёнида қизиқарли маълумотлар тўплашга муваффақ бўлди.

Тадқиқотчининг айтишича, унинг сафаридан кўзланган асосий мақсади куйидагича эди.  Нега ҳозирги кунда аксарият Европа мамлакатларида қад ростлаган исломофобия Португалияни четлаб ўтди? Ушбу саволга жавоб аҳтариш натижасида, у Португал жамияти Исломга ва мусулмонларга ҳусумат қилмаслигининг асосий сабабларини аниқлаган. Биринчидан, 10-11 чи асрларда насоро салбчиларнинг бир неча муваффақиятсиз юришларидан сўнг, 15-16 асрларга келиб улар мусулмонларни Пиреней яриморолидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлишди. Бироқ ҳокимият бир қўлдан иккинчи қўлга ўтганига қарамай, бир неча юз йил давомида минтақада Араб ҳукмронлиги остида шаклланган исломий хайрихоҳлик ва шу аснода икки дин вакилларинг тинч-тотув ҳаётгузаронлик қилганликлари маҳаллий аҳолининг мусулмонларга бўлган ҳурматини йўқотолмади. Иккинчидан, Португалия ўз ҳудудларини кенгайтириш мақсадида Яқин Шарққа эмас, балки Африка мамлакатларига қарши ҳарбий юришлар уюштирган. Ушбу мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириш учун африкаликларга нисбатан мислсиз тазийқ  ва шафқатсиз зўравонликлар, этник тозалашлар ва қирғинбаротлар ўтказилган. Уруш қурбонларсиз бўлмаганидек иккала тараф ҳам жиддий талофатлар ва йўқотишлар кўрган. Бу эса ўз ўрнида португаллар ва маҳаллий аҳолида бир бирига нисбатан адоват ва нафрат пайдо бўлишига замин яратган. Ким билади дейсиз, агар ўша замонларда Португалия ҳукмдорлари ўз қўшинларини Араб ўлқаларини забт этишга чорлаганда, балки ҳозирги авлод португалликларда ҳам бошқа европаликлар сингари исломофобия юзага қалқиб чиқармиди.

back to top