Туркия ТИ вазири мусулмонларга қарши кайфиятлар ҳақида огоҳлантирди

Туркия Ташқи ишлар (ТИ) вазири Мавлуд Чавушўғли Ғарбда, айниқса, Европа давлатларида мусулмонларга қарши кайфиятлар кескин кучайиб бораётганини таъкидлади.

Истанбулда оз сонли мусулмонлар саммитида сўзлаган Чавушўғли Ғарбда мусулмонларга балогардон сифатида қарашларини, барча иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолар учун мусулмонлар ва мигрантлар айбланаётганини урғулади.
“Европа давлатлари бўҳронга юз тутганининг сабаби мусулмонлар ва мигрантлар эмас. Европа Иттифоқининг сиёсати бугунги кунда муваффақиятсиз эканидадир”.
Мусулмонлар дуч келаётган муаммоларга инсон ҳуқуқлари масаласи сифатида қаралмаслигини айтган Мавлуд Чавушўғли Туркия бу муаммоларга қўл қовуштириб жим турмаслигини таъкидлади.

back to top