Ўзбекистон ТИ вазири Пекинда ШҲТ вазирлари билан учрашмоқда

Хитой пойтахти Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ташкилотнинг Регионал терроризмга қарши маркази раҳбари Евгений Сисоев иштирокидаги йиғилишда ташкилотнинг ўтган йил амалга оширган ишлари, шунингдек, янги соҳалар, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ҳам муҳокама этишлари кутилмоқда.
Абдулазиз Комилов 23 апрел куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж хоним билан учрашди.
Сўзлашувда икки давлат ўртасидаги истиқболли масалалар муҳокама этилган.
Индиа Таймс нашрига кўра, 2017 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 323,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2012 йилги кўрсаткичдан икки баробарга кўп.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак сафари билан боғлиқ масалалар ҳам кўрилган.

back to top