Пол Ламаннинг ҳақ йўлга қайтиши
Пол Ламаннинг Исломга қайтиши ҳеч кимникига ўхшамас эди. Мусулмон оиласида дунёга келиб, насоро буви ва бувасини тарбиясини олган Пол хаётда кўп қийинчиликларни кўрди.
Полнинг Исломни тўлиқ тушунмаган онаси турмуш ўртоғининг вафоти ортидан келган синовларга бардош беролмагач, беш яшар Полни насоро бува ва бувисининг қарамоғида қолдиришга қарор қилди. Ўз эътиқодларида қаттиқ турган ва ибодатларини астойидил бажараётган қариялар набирасини ҳам ҳудди ўзларига ўхшатиб тарбиялашга бел боғлашганди. Тақдирнинг ўйинини қаранг! Мусулмон оиласида туғилган Пол тирик мўмина онаси бўла туриб, ғайримусулмонлар томонидан насроний тарзда тарбияланмоқда! Орадан йиллар ўтди, Пол улғайиб 16 ёшга тўлди. У университетда таҳсил олаётганида унинг тенгқурлари айш-ишратга берилиб, таралибедод қилиб юришганди. Ўша пайтларда Пол нега у ва ота-онаси мусулмону, буваси билан бувиси эса насоро эканлиги, Аллоҳ ким ва қайси динга эргашиш кераклиги тўғрисида узоқ мушоҳада қиларди. Полнинг ношуд онаси эса бошқа мамлакатда мисрлик бир тақводор мусулмонга эрга теккан эди. Янги турмуш ўртоғи аёлига ижобий таъсир ўтказиб, унга Ислом ҳақида маълумотлар бера бошлади. Шу асонода она ўғлига нисбатан ноҳақлик қилганини ва ўз қўллари билан жигаргўшасини зулмат сари улоқтириб юборганини англаб етди. Бечора она нима қилиб бўлса ҳам ўғлини бу ҳолатдан қутқариш учун сафарга отланди. Шундай қилиб узоқ йиллар давомида кўришмаган она ва бола учрашди. Она қилган ҳатоси учун чин қалбидан пушаймон бўлаётганидан ва фарзандини гумроҳлар қўлида қолдирганидан тинмай кўз ёш тўкарди. Буни кўрган Полнинг қалби юмшаб, онасини бағрига босди. Улар Лондонга боришга ва у ерда бир оила бўлиб яшашга аҳд қилиб йўлга чиқишди. Албатта бундан Полнинг ўгай отасининг нафақат хабари бўлиб, балки унинг ўзи мазкур ташаббус билан аёлига мурожаат қилганди. Янги уйига келгач, Пол онасини олдида шу пайтгача ҳис қилмаган туйғуни сезди. У ҳам бўлса, ҳаловат ва хотиржамлик эди. Боласининг дин борасидаги қизиқишини қондириш учун она Полнинг отасидан мерос қолган китобларни унга тақдим этди. Уларнинг ичида Мусҳаф ҳам бор эди. Каломуллоҳни ўқий бошлағач, Пол кўплаб ўзини қийнаётган саволларга жавоб топди. Сокин тунларнинг бирида у хонасида ёлғиз ўтирганида ёнида фақат Қуръон бор эди. Шу тобда Пол Ламаннинг Ислом ҳақидаги барча шубҳалари кўтарилиб, у калимаи шаҳодатни келтирди. Эртаси куни Пол тунислик дўстига бўлган воқеа хусусида сўзлаб берганида, у беҳад қувониб, тўхтовсиз такбир айтиб, Яратганга ўз дўстини хидоятга бошлаганига шукроналар айта бошлади. Иккиовлон бу хуш хабарни бошқаларга ҳам етказиш мақсадида масжидга йўл олишди. У ерда йиғилган қавм бу янгиликни олқишлаб кутиб олиб, ҳар бир намозхон Полни муборакбод этишга интиларди. Пол Ламаннинг мусулмон сифатида ўқиган биринчи намози Жумъа намози эди. Шу тариқа қаҳрамонимизнинг узоқ йиллар мобайнида зулмат ва қоронгуликда юрган дамларига нуқта қўйилди.Пол Ламаннинг Исломга қайтиши ҳеч кимникига ўхшамас эди. Мусулмон оиласида дунёга келиб, насоро буви ва бувасини тарбиясини олган Пол хаётда кўп қийинчиликларни кўрди. Полнинг Исломни тўлиқ тушунмаган онаси турмуш ўртоғининг вафоти ортидан келган синовларга бардош беролмагач, беш яшар Полни насоро бува ва бувисининг қарамоғида қолдиришга қарор қилди. Ўз эътиқодларида қаттиқ турган ва ибодатларини астойидил бажараётган қариялар набирасини ҳам ҳудди ўзларига ўхшатиб тарбиялашга бел боғлашганди. Тақдирнинг ўйинини қаранг! Мусулмон оиласида туғилган Пол тирик мўмина онаси бўла туриб, ғайримусулмонлар томонидан насроний тарзда тарбияланмоқда! Орадан йиллар ўтди, Пол улғайиб 16 ёшга тўлди. У университетда таҳсил олаётганида унинг тенгқурлари айш-ишратга берилиб, таралибедод қилиб юришганди. Ўша пайтларда Пол нега у ва ота-онаси мусулмону, буваси билан бувиси эса насоро эканлиги, Аллоҳ ким ва қайси динга эргашиш кераклиги тўғрисида узоқ мушоҳада қиларди. Полнинг ношуд онаси эса бошқа мамлакатда мисрлик бир тақводор мусулмонга эрга теккан эди. Янги турмуш ўртоғи аёлига ижобий таъсир ўтказиб, унга Ислом ҳақида маълумотлар бера бошлади. Шу асонода она ўғлига нисбатан ноҳақлик қилганини ва ўз қўллари билан жигаргўшасини зулмат сари улоқтириб юборганини англаб етди. Бечора она нима қилиб бўлса ҳам ўғлини бу ҳолатдан қутқариш учун сафарга отланди. Шундай қилиб узоқ йиллар давомида кўришмаган она ва бола учрашди. Она қилган ҳатоси учун чин қалбидан пушаймон бўлаётганидан ва фарзандини гумроҳлар қўлида қолдирганидан тинмай кўз ёш тўкарди. Буни кўрган Полнинг қалби юмшаб, онасини бағрига босди. Улар Лондонга боришга ва у ерда бир оила бўлиб яшашга аҳд қилиб йўлга чиқишди. Албатта бундан Полнинг ўгай отасининг нафақат хабари бўлиб, балки унинг ўзи мазкур ташаббус билан аёлига мурожаат қилганди. Янги уйига келгач, Пол онасини олдида шу пайтгача ҳис қилмаган туйғуни сезди. У ҳам бўлса, ҳаловат ва хотиржамлик эди. Боласининг дин борасидаги қизиқишини қондириш учун она Полнинг отасидан мерос қолган китобларни унга тақдим этди. Уларнинг ичида Мусҳаф ҳам бор эди. Каломуллоҳни ўқий бошлағач, Пол кўплаб ўзини қийнаётган саволларга жавоб топди. Сокин тунларнинг бирида у хонасида ёлғиз ўтирганида ёнида фақат Қуръон бор эди. Шу тобда Пол Ламаннинг Ислом ҳақидаги барча шубҳалари кўтарилиб, у калимаи шаҳодатни келтирди. Эртаси куни Пол тунислик дўстига бўлган воқеа хусусида сўзлаб берганида, у беҳад қувониб, тўхтовсиз такбир айтиб, Яратганга ўз дўстини хидоятга бошлаганига шукроналар айта бошлади. Иккиовлон бу хуш хабарни бошқаларга ҳам етказиш мақсадида масжидга йўл олишди. У ерда йиғилган қавм бу янгиликни олқишлаб кутиб олиб, ҳар бир намозхон Полни муборакбод этишга интиларди. Пол Ламаннинг мусулмон сифатида ўқиган биринчи намози Жумъа намози эди. Шу тариқа қаҳрамонимизнинг узоқ йиллар мобайнида зулмат ва қоронгуликда юрган дамларига нуқта қўйилди.



