Қозоғизтонда VII Республика Қуръон мусобақаси бошланди (+Фотолавҳалар)
25 апрель куни Қозоғистон Мусулмонлар Диний Идорасининг раиси Бош муфти Серикбай Ўраз ташаббуси билан Олмаота Марказий масжидида Қуръон ҳофизлари ортасида VII Республика танлови бошланди. Бу ҳақда ҚМДИ матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатнинг 17 ҳудудидан келган 63 қори ва қориялар «Тўлиқ ҳифз», «20 жуз», «10 жуз» ва «Тиловат» йўналиши бўйича мусобақалашишмоқда. Мусобақанинг мутлақ ғолибига енгил автомобил топширилади. Қолган ғолиб ва совриндорларга пул мукофоти берилади. 
Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими «Алатау» мажмуасида бугун (26 апрель куни) бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
     


