Суриянинг йўқолиб бораётган маданиятининг кўргазмаси
Шу йилнинг 23 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Syria Matters номли кўргазама очилиши режалаштирилмоқда.
Суриянинг маданий ва тарихий меросининг асосий қисми мамлакатдаги фуқаролиқ уруши оқибатида йўқ бўлиб кетган. Мазкур кўргазамада қатнашиш учун жаҳоннинг машҳур маданият ва санъат муассасалари, шу жумладан Париждаги Лувр музейи, Берлин Қадимий Яқин Шарқ санъати музейи ва Берлин давлат кутубхонаси ҳамда Қатар ориенталист музейи, Шайҳ Файсал ибн Қосим музейи ва Қатар миллий кутубхонаси ҳозирлик кўришмоқда.
 
 
 
 
 
     


