«Hilol-nashr» III Евроосиё китоб кўргазмасида

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган «Eurasian Book Fair – 2018» 25 апреь куни расман очилди. Осиё ва Европа мамлакатларида фаолият юритаётган 120 дан ортиқ нашриётлар ва полиграфия хизматлари кўрсатувчи компаниялар иштирок этаётган кўргазмада Ўзбекистондан келган нашриётларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчи куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон стенди энг чиройли стендлардан бири деб эътироф этилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Собиржон Шукуров нутқ сўзлаб, бундай халқаро кўргазмалар илм-фан ва маданий-маърифий соҳадаги ҳамкорликни, халқлар орасидаги дўстликни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга экани таъкидлаб ўтди.

Кўргазмада Ўзбекстон стендининг очилиши ҳам меҳмонлар ва турли мамлакатларда келган иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди. Жонли карнай-сурнай садолари билан бошланган очилиш қисмида Остона шаҳрида фаолият юритувчи Ўзбек маданияти маркази ёрдамида ўзбек миллий рақс ва қўшиқларидан намуналар ижро этилди. 

Бугун 26 апрель куни Ўзбекистондан ташриф буюрган делегация аъзоси, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев «Узбекистан - Казахстан: новый этап сотрудничества, основанного на исторической дружбе и стратегическом партнерстве» мавзусида маъруза қилади. Шунингдек, кўргазма доирасида ташкиллаштирилаётган ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлардан навбатдагиси Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо билан ўтказилади.

Эртага 27 апрель куни соат 15:00да шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида «Шейх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф: великий представитель исламского мира» мавзусида маъруза қилинади.

back to top