Ўлдирилган олим оиласига маблағ йиғилди
Куала-Лумпурда отиб кетилган фаластинлик олим ва имом оиласига 40 минг Малайзия рингит миқдорида ҳайрия маблағи топширилди. Доктор Фади Албатш ўтган шанба куни номаълум шаҳслар томонидан отиб ўлдирилган. Инженер соҳаси бўйича мутахассис бўлган фаластинлик бир вақтнинг ўзида ҳам Куала-Лумпур университетида дарс бериб ҳам маҳаллий масжидда имомлик вазифасини бажарарди. Суиқасд вақтида у бомдод намозига кетаётган бўлган.



