Эрон рақибларига гилам совға қилади
2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида Эрон термаси Марокаш, Испания ва Португалия сардорларига Табризлик моҳир гиламдўзлар тўқиган гилам совға қилади.
Шунингдек, ФИФА музейи, Россия футбол иттифоқи, Эрон футбол федерацияси ва Машҳаддаги Astan Quds Razavi музейига ҳам ҳудди шундай гиламлар ҳадя қилиш назарда тутилган. Эрон термаси кейинги босқичга чиқишидан умидвор бўлган гиламдўзлар ҳар эҳтимолга қарши яна бир неча гилам устида иш олиб боришмоқда.
http://musulmanka.ru



