Қирғизстонлик азиз меҳмонлар «Hilol» нашриётига ташриф буюрди
1 май куни Қирғизстон Республикасидан аҳли илмлар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан асос солинган «Ҳилол нашр» нашриётига ташриф буюришди. У ерда «Ҳилол нашр» нашриёт-матбааси раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилигидаги нашриёт ходимлари ва азиз меҳмонлар ўртасида ўзаро учрашув ўтказилди. Учрашувда «Ҳилол нашр» нашриёти фаолияти тўғрисидаги видеолавҳа намойиш этилди.
Учрашувда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларини қирғиз тилига таржима қилиш ва Қирғизстонда нашр этиш ишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, азиз меҳмонлар «Ҳилол нашр»га ташрифи давомида нашриёт иши, хусусан, таҳририятда китобларнинг нашрга тайёрланиши, босмахонада чоп этилиши билан боғлиқ жараёнлар билан ҳам яқиндан танишди.