Туркия Ироқдаги мактабларни таъмирлади
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ироқнинг Бобил шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган иккита мактаб ва қариялар уйини тўлиқ таъмирдан чиқариб, уларни барча керакли асбоб-анжомлар билан жиҳозлади.
Расмий маросимда қатнашган Туркиянинг Ироқдаги элчиси Фотиҳ Йилдиз TIKA минтақадаги муҳим лойиҳаларни амалга ошираётганидан мамнун эканлигини айтиб, агентлик Ироқ халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатишда бардавом бўлишига умид билдирди.
aa.com.tr