Элчи: Саудиянинг Яманга ёрдами 11 миллиард АҚШ долларига етди

Жидда шаҳрида жойлашган Қирол Сауд университетида Яман масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

“Яманда умид, хавфсизлик, барқарорлик ва тараққиётни қайта тиклаш” мавзуидаги анжуман Қирол Сауд университети президенти Бадран ибн Абдурраҳмон Ал-Умар ҳомийлигида ўтди.
Саудиянинг Ямандаги элчиси Муҳаммад Ал-Жабр Яман Саудия Арабистони билан тарихий ва стратегик алоқаларга эга эканини таъкидлади.
“Эрон қўллаб-қувватлаган хути жанггарилари Яманга мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамининг манзилга етказилишига тўсқинлик қилмоқда. Улар Марказий банкни талон-тарож қилишган”, - дея тушунтириш берди Саудиянинг Ямандаги элчиси.
Муҳаммад Ал-Жабр жанггарилар Макка, Риёд ва Саудиянинг бошқа шаҳарларига ҳужум уюштириш учун Эронга яширинча қуроллар ва ракеталар олиб киришга рухсат берганини алоҳида таъкидлади.
Элчи Муҳаммад Ал-Жабрга кўра, Саудия Қироллигининг Яманга кўрсатган инсонпарварлик ёрдами миқдори 10 миллиард 960 миллион АҚШ долларига етган.

back to top