Шаржада еттита янги масжид очилди

Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Шаржа амирлигада муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида еттита янги масжид фойдаланишга топширилди.

Буни Шаржа амирлигининг Исломий масалалар бўйича департаменти 3 май куни маълум қилди.
Галфтудэй нашри хабарига кўра, янги масжидлар очилиши Департаментнинг Рамазон ойига тайёргарлик кўриш режаси доирасида амалга оширилган.
Шунингдек, янги масжидлар қуриш Шаржа амирлиги ҳукмдори, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Олий бошқарув кенгаши аъзоси Шайх Султон ибн Муҳаммад Ал Қосимининг шаржаликларга муносиб турмуш ва қулай шароитлар яратиш дастурида ҳам назарда тутилган.
Нашрга кўра, еттита янги масжид Шаржа амирлигининг турли минтақаларида қад ростлаган.

back to top