Япония элчихонаси Қуддусга кўчирилмайди
Фаластинга расмий ташриф билан келган Япония бош вазири Шинзо Абэ муҳторият раисиМаҳмуд Аббос билан ўтказган учрашув доирасида Япония Исроилдаги элчихонасини Тель –Авивдан Қуддусга кўчирмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, жаноб Абэ расмий Токио Фаластинга ёрдам кўрсатишда бардавом бўлишини ҳамда, Фаластин Исроил низосини “икки давлат” тамойили асосида хал этилишини тарафдори эканлигини билдирди. Ўз ўрнида Маҳмуд Аббос Япония бош вазирига Фаластинга ёрдам кўрсатаётганлиги учун миннатдорлик билдирди.