Козоғистон телеканали қирғиз тилида ҳам кўрсатувлар намойиш этади (+Видео)
Kazakh TV миллий телеканали 1 майдан бошлаб, қирғиз тилидаги кўрсатувларни эфирга узата бошлади. Телеканал бошқаруви раиси Олмагул Аҳмеджонова маълум қилишича, 450 дан зиёд кўрсатувлар қирғиз тилига ўгирилиб, овозлаштирилган. Унинг сўзларига кўра, жорий йил охирига қадар ўзбек тилидаги кўрсатувлар ҳам эфир юзини кўради.