«Ҳадиси шариф билимдони» Республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичи
«Ҳадиси шариф билимдони» Республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичи
Қуръони карим мусобақасидан сўнг Ўзбекистонда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. «Ҳадиси шариф билимдони» Республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичи Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 май куни Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 35 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланди.
1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл;
2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл;
3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл.
Мусобақа қизиқарли ва намунали ўтказилди, иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди. Мазкур мусобақада эркаклар ўртасида:
1-ўринни Махмудов Мухаммадяхёҳон,
2-ўринни Холмуродов Ҳамидуллоҳ,
3-ўринни Қурбонов Ахлиддин ҳамда Жумаев Алишерлар ғолиб деб топилган бўлса, хотин-қизлар ўртасида эса 1-ўринни Амонова Дилфуза қўлга киритди.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги томонидан диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди.
Манба: nasafziyo.uz