Эрон кўзи ожиз аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказади

Келаси йил Эронда кўзир аёллар ўртасида “Учинчи халқаро Муқаддас Қуръон мусобақаси” ўтказилади.

Буни давлатга қарашли Фаровонлик жамғармаси раҳбари Ануширван Муҳсин Бандпей эълон қилди.
Бандпейга кўра, Фаровонлик жамғармаси мусобақа уюштиришидан кўзланган мақсад кўр аёллар ўртасида Қуръон бўйича халқаро миқёсда алоқалар ўрнатиш ва кўзи ожиз одамлар қандай қобилият эгаси эканини жамиятга кўрсатишдан иборат.
MNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Фаровонлик жамғармаси муборак Рамазон ойида ҳам Қуръон билан боғлиқ қатор тадбирлар ўтказишни режалаган.

back to top