ИҲТ вазирлари йиғилишида Роҳинжа бўҳрони асосий масала
Бангладешда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар рамийлари Мянмадан хайдаб чиқарилган роҳинжа мусулмонлари бўҳрони масаласини муҳокама қилмоқда.
4-6 май кунлари Бангладешда бўлиб ўтаётган ИҲТнинг 45-анжуманида ташкилотга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Мянманинг Раҳин вилоятида ўтган йил август ойида бошланган зўравонликлардан қочиб Бангладешда бошпана топган 700 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари муаммосини муҳокама қилмоқда.
Жакарта Пост нашри хабарига кўра, анжуманда Индонезия номидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Фачир иштирок этмоқда.
Нашрга кўра, Индонезия ҳукумати Мянма раҳбариятини аччиқлантирмаслик учун ҳунрезликларни роҳинжа бўҳрони эмас балки, Раҳни вилоятида ҳамма дуч келаётган “гуманитар бўҳрон” деб атаган.
ИҲТ йиғилиши иштирокчилари юз минглаб роҳинжа мусулмонлари вақтинча бошпана топган Кокс Бозор номли қочқинлар лагерига бориши режаланган.