Масжиддан Қуръон ва поябзал ўғирлаган шахс 6 дарра калтак еди
Нигерия пойтахти Абужа шаҳридаги масжиддан Қуръон мусҳафини ва намоз ўқишга келган мусулмонлардан бирининг поябзалини ўғирлаган Аувал Муазу исмли шахс олти дарра калтак еди.
Абужа шаҳрининг Кармо Грейд туман суди Муазуни ўғрилик содир этганликда айбдор деб топганидан сўнг уни қамиўш билан 10 дарра уришга ҳукм қилган эди.
Суд ҳаками Абубакир Содиқ суднинг кўп вақтини олмагани учун Муазуга “енгил жазо” белгилаганини таъкидлади.
Суд ҳаками ўз чиқишида Аувал Муазу бундан буён ўғрилик содир этмай, яхши фуқаро бўлишини ва бу воқеа бошқаларни ўғрилик содир этишдан тўхтатишига умид билдирди.



