Мутаассиб бутпарастлар Жумъа намозига монелик қилишди
Ҳиндистондаги “Саньюкт Хинду Сангхарш Самити” мутаассиб ташкилотига кирувчи маҳаллий экстремист гуруҳ аъзолари Вазиробод шаҳрида очиқ ҳавода Жумъа намозини ўқиётган мусулмонларга ўз ибодатини адо этишига тўсқинлик қилишди.
Ҳиндуистларнинг мусулмонларга халақит қилган ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, маҳаллий полиция ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатди. Мусулмонларга тазийқ ўтказган олти нафар экстремистларга қарши Жиноий кодекснинг бир неча моддалари бўйича айбловлар қўйилди.
Siasat



