Почта жўнатмасини очган имом касалхонага тушди

Буюк Британиядаги Кентербери масжиди имоми Эҳсон Хон келган почта жўнатмасини очиб, ичидаги номаълум оқ кукунни қўлига олиб, куйб қолди. Бунинг оқибатида у тиббий ёрдам олишга мажбур бўлди.

Бўлиб ўтган воқеадан хабар топган маҳаллий полиция ҳудуддаги учта масжидни ўраб олиб, у ердаги қавмни зудлик билан ташқарига чиқарди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирган баёнотида Кентербери мусулмон ташкилоти, жумладан: “Мусулмон жамоасини қўрқитишдан фойда йўқ. Кентербери мусулмонлари ибодатларида бардавом бўлиб, Аллоҳнинг ҳифзу-химоясини сўраб, дуо қилади” деб айтилган.

 

metro.co.uk

back to top