Ичкиликбозликка қарши уруш: Қозоғистонда маст ҳокимни жазолашди
Жамоат жойида маст ҳолида бўлгани учун Егиндикўл маъмурияти раҳбари жазога тортилди.
Ушбу воқеъа аслида 2017 йилнинг ноябрида рўй берган, деб Акмола вилоятининг давлат хизмати ва коррупцияга қарши ишлар агентлигининг департаментига таянган ҳолда хабар беради Sputnik Казахстан.
Полиция назоратчилари кўчада маст ҳолда юрган эркакни тўхтатиб, жамоат жойида маст ҳолида юргани учун жаримага тортади. Жарима солинган киши Егиндикўл қишлоғи ҳокими Башенов А.К бўлиб чиқади.
Агентлик томонидан тўпланган маълумотларга кўра, мазкур ҳоким лавозимидаги шахс 5 ой мобайнида жариманинг тўловини амалга оширишни инкор қилиб келган. Натижада унинг иши Акмола вилояти Ахлоҳ кенгашига тақдим қилинган.
Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган давлат хизматчисининг шахсий иши Акмола вилояти Ахлоҳ кенгашида кўриб чиқилган.
Натижада Ахлоқ кенгаши Башеновга ҳайфсан эълон қилиш тавсияси ҳақида қарор қабул қилди.



