Мактаб ўқувчилари «Ҳилол» нашриёт-матбаасида меҳмон бўлишди
4-май санасида Учтепа туман 116-мактаб ўқувчилари «Ҳилол» нашриёт-матбаасига ташриф буюрдилар. Ўқувчилар дастлаб марказий дўконимизда бўлиб, янги нашр қилинган китоблар билан танишдилар. Сўнгра мажлислар залида ўқувчилар ёзувчи Эркин Малик билан суҳбат ўтказдилар.






















