Туркия Нигерияда масжид барпо этди
Туркиянинг «Дорул-Икром» ҳайрия жамғармаси Нигерия пойтахти Абужада «Ҳазрати Усмон» номли масжид қурди. Ташкилот раҳбари Доган Гёкмен: «Минтақа бўйлаб айланиб, маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказганимизда улар бизга ибодат учун масжид сони камлигидан шикоят қилишди. Шу тариқа мусулмонларни илтимосларини инобатга олиб, биз масжид барпо этишга қарор қилдик» деб айтди. Расмий очилиш маросимида «Дорул-Акром» нинг бир қатор вакиллари иштирок этишди.
www.aa.com.tr



