Қозоғистоннинг ер ости масжидлари (+Фотолавҳалар)
Қозоғистон ғарбида Каспий денгизи кўрфазида жойлашган Мангқишлоқ иқлими оғир бўлганига қарамай азал-азалдан Ислом тарғиботчиларининг севимли маскани бўлган.
Хусусан, бу ерда Аҳмад Яссавий тариқати кенг ёйилган бўлиб, кўплаб муридлар буюк Устози каби ер остида ибодат қилишни одат қилишган. Шу сабабли бўлса керак, Мангқишлоқдаги аксарият масжидлар ер остида қурилган.




