ТАЪЗИЯ

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча мухлислари номидан устозимизга кўп йиллар холис хизматда бўлиб, кўп бор дуоларини олган биродаримиз Ёрқинжон ҳожи Шавкат ҳожи ўғлига волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Аллоҳ таоло онахонимизни Ўзининг бениҳоя раҳматига олиб, барча тортган дардларини каффорат айлаб, мағфирати ила буркасин.

Аллоҳ таоло мусибатзада хонадон аҳлига, волидамизнинг барча фарзандлари, қавм-қариндошларига сабру салвон берсин, қазои қадарини комил иймон ва сабр-матонат билан қарши олган мўмин бандалари учун ваъда қилинган ажру савобларини ато этсин!

Ёрқинжон ҳожи биродаримизга ҳамдардлик билдирамиз, волидаи муҳтарамамизнинг ҳақларига дуода бўламиз, бошига бу қадар оғир айрилиқ тушган хонадон аҳлининг қайғусига шерик бўлиб, истиржолар айтамиз:

«…Сабрлиларга хушхабар беринг. Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир. Ана ўшалар  Унга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бордир ва ана ўшаларгина ҳидоят топганлардир».

 

Жаноза намози эртага, душанба, 7 май куни «Ваққос ота» жомеъ масжидида бомдод намозидан кейин ўқилади.

back to top