Нуфузли қурултойда Ўзбекистондан вакил иштирок этади
БААда Оз сонли мусулмонлар халқаро қурултойи таъсис этилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Мусулмонлар халқаро қурултойининг 8-9 май куни Абу Дабийда ўтқазишлиги белгиланган илк йиғилишида 140та давлатдан 400дан зиёд делегат қатнашиб ўз мамлакатларида оз сонли мусулмонлар дуч келаётган муаммоларни муҳокама этишлари кутилмоқда.
Қурултойга д. Али Рошид Нуъаймий раислик қилади. Раис ноиби д. Муҳаммад Башарий бўлиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қадрдонларидан бўлган.
Қурултойда Ўзбекистондан Шайх ҳазратларининг тўнғич қизлари, Муслимаат.уз сайти раҳбари, олима Одинахон Муҳаммад Юсуф қатнашадилар.



